Мазкур клуб илм-фан ва инновация соҳасидафаолият юритаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, олималар ва ёш тадқиқотчиларўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, менторлик тизимини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларниоммалаштириш ҳамда инновацион ғоя ваташаббусларни ривожлантириш учун заруршароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Инновацион ривожланиш агентлигида 11-феврал – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” муносабати билан “Илм-фанда аёллар овози” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ундаолималар, ёш тадқиқотчилар, стартап асосчилари, талаба-қизлар ҳамда қатор вазирлик ва идораларахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.
Эркин мулоқот шаклида ўтган учрашувда хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, мавжудгрант ва дастурлардан самарали фойдаланиш, тадқиқот йўналишларини бугунги куннинг долзарбмасалаларига қаратиш, олималар томониданяратилаётган ишланмалар ва ихтироларни кенгтарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Иштирокчилар илм-фан соҳасида аёллар ўртасидаҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашишплатформаларини кенгайтириш, илмий фаолиятгатўсқинлик қилаётган ижтимоий омилларни таҳлил қилишва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирди. Шунингдек, ўзбек олималари томонидан амалгаоширилаётган лойиҳаларнинг халқаро миқёсдагинуфузини ошириш зарурлиги, таъкидланди.
Тадбир якунида Инновацион ривожланиш агентлигиҳузурида “Олима” клубини ташкил этиш ташаббусиилгари сурилди. Мазкур клуб илм-фан ва инновациясоҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларниқўллаб-қувватлаш, олималар ва ёш тадқиқотчиларўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, менторлик тизимини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларниоммалаштириш ҳамда инновацион ғоя ваташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун заруршароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мутахассислар фикрича, “Олима” клуби нафақат илм-фан соҳасида фаол аёлларни бирлаштиради, балкижамиятда аёлларнинг илмий салоҳиятини кенгнамоён этиш учун муҳим платформага айланишимумкин.






