Вазир таъкидлашича, 27–30 январь кунлари учта давлат идораси тизимларига киберҳужумлар содир бўлган. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун ахборот инфратузилмаларига рухсатсиз киришларга чек қўйилган, Ягона идентификация тизими (OneID) фойдаланувчиларининг пароллари янгиланган ва қўшимча хавфсизлик чораларини кучайтириш йўлга қўйилган.
Шу билан бирга, шахсий маълумотларни эгасининг розилиги билан бошқа тизимларга тақдим этиш ёки чеклаш имконияти жорий этилган.
Расмий идоралар ўз тизимларида маълумотлар сизилиши ҳолати аниқланмаганини билдирган. Статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги тизимларига ташқи манбалар орқали бузиб кирилмаганини маълум қилган.






