Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев Қозоғистон ҳудудида жойлашган Starlink шлюз станциялари орқали минтақавий интернет уланишини кенгайтириш режалаштирилаётганини маълум қилган. Бу ҳафта Zamon.uz маьлум қилди.
Шу билан бирга, ички инфратузилмани ривожлантириш ишлари ҳам давом этмоқда. Жорий йил охирига қадар 1900 та қишлоқ оптик толали интернетга уланади. Келгуси йилда қишлоқ ҳудудларининг 90 фоизидан ортиғини юқори тезликдаги интернет билан қамраб олиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, миллий автомобиль йўллари оптик толали алоқа билан таъминланади, интернет хизматлари темир йўл йўналишлари ва маҳаллий авиарейсларда ҳам босқичма-босқич жорий этилади.
Расмий маълумотларга кўра, 2027 йилга қадар 20 та йирик шаҳарда 5G қамрови 60–75 фоизгача етказилади. Шу вақтга бориб, мамлакат бўйлаб интернет қамрови деярли 100 фоизга яқинлашиши ва ўртача тезлик сониясига 100 мегабитдан ошиши режалаштирилган.






