АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

“Ўзгидромет” 11 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

'Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 10-12 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +8...+10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи -1...-6 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, чўл ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:46

    Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди

    Колумбия Президенти Густаво Петро унга қарши суиқасд уюштириш режаси аниқланиб, бартараф этилганини маълум қилди.

    '“У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    “У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ядро музокаралари муваффақиятсиз тугаса, Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юборилиши мумкинлигини билдирди.

    'Бухорода 600 минг долларга ер сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:56

    Бухорода 600 минг долларга ер сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди

    Бухоро вилоятининг Пешку туманида давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини 600 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган тадбиркор қўлга олинди.

    'Дуров Россияда “Телеграм”ни чеклаш уринишларини танқид қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    Дуров Россияда “Телеграм”ни чеклаш уринишларини танқид қилди

    У бундай сценарий аввал Эронда синаб кўрилгани ва муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади.

    'Тошкент аэропортида кучли чақмоқ сабаб рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:37

    Тошкент аэропортида кучли чақмоқ сабаб рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилди

    Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан кучли чақмоқ туфайли Тошкент халқаро аэропортига йўналган бир нечта самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилди.

    'Самарқандда шифокор клиникада калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:33

    Самарқандда шифокор клиникада калтакланди

    Самарқанд шаҳрида хусусий клиникада ишлаётган шифокор бемор яқинларидан бири томонидан уриб, тан жароҳати олди.