Маълумотларга кўра, Афғонистонда жорий этилган янги регламентга биноан, аёлларга нисбатан калтаклаш ҳолатлари оғир тан жароҳатлари билан якунланмаган тақдирда жиноят сифатида баҳоланмайди. Ҳужжатга кўра, аёл кишига етказилган суяк синиши ёки жиддий жароҳатлар учун ҳам жазо муддати бор-йўғи 15 суткани ташкил этади.
Шу билан бирга, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун белгиланган жазо аёлларга нисбатан зўравонлик учун кўзда тутилган жазодан ўн баробар оғир экани қайд этилмоқда.
Қайд этилишича, зўравонлик фактини исботлаш ва эркакнинг айбини судда тасдиқлаш мажбурияти тўлиқ жабрланувчи аёл зиммасига юклатилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур нормалар аёллар ҳуқуқларини жиддий равишда чеклаши ва жазосизликка олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.






