Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълумотига кўра, клубга кирган йигит болалар билан ёмон оҳангда суҳбатлашган. Оқибатда жанжал келиб чиқиб, у олдидаги пичоқ билан икки ўқувчига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми — икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда йигит қамоққа олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 17 ёшли ўсмир ўз танишига пичоқ билан тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.






