АсосийЖамият

“Қобилжон иши”: Москва Душанбе томонига тергов жараёни ҳақида ахборот берди

Россия томони Москвада ҳалок бўлган 10 ёшли тожик бола Қобилжон Алиев иши бўйича тергов қандай кетаётгани ҳақида Тожикистон ҳукуматини хабардор қилди.

'“Қобилжон иши”: Москва Душанбе томонига тергов жараёни ҳақида ахборот берди'ning rasmi

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 6 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия томони ушбу иш “эҳтиёткор назорат остида” эканини маълум қилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия ИИВ маълумотларига асосан, Россия Федерацияси Тергoв қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қўлга олинган ва унга оғирлаштирувчи ҳолатларда қотиллик ҳамда қотилликка суиқасд айблови қўйилган. Суд эса унга нисбатан ҳибс чорасини қўллаган.

Вазирнинг таъкидлашича, Россия томони тергов натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этишини ҳам билдирган. Сирожиддин Муҳриддин мазкур воқеани “бутун халқ учун оғриқли фожеа” деб атаб, иш мамлакат президенти ҳамда ТИВ томонидан алоҳида назоратга олинганини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Қобилжон Алиев 2025 йил 16 декабрь куни Москва вилоятидаги мактабда 15 ёшли Россия фуқароси томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Тожикистон ТИВ ҳодиса миллий адоват асосида содир этилганини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги компютер клубида жанжал: 2 ўқувчи пичоқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Тошкентдаги компютер клубида жанжал: 2 ўқувчи пичоқланди

    Олмазор туманида 19 ёшли йигит клубда салом бермагани сабабли икки нафар вояга етмаган ўқувчини пичоқлади. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    '“Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозитсияси Барcо мукофотига сазовор бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:52

    “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” экспозитсияси Барcо мукофотига сазовор бўлди

    Ўзбекистондаги Ислом сивилизатсияси маркази “Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори” мултимедиавий экспозитсиясини амалга оширгани учун халқаро технологик компания Барcо томонидан нуфузли соҳавий мукофот билан тақдирланди.

    'Қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва илм-фанни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:28

    Қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш ва илм-фанни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдим этилди

    Президент Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни қишлоқ хўжалигида янги ерларни ўзлаштириш, соҳада илм-фанни ривожлантириш ҳамда кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

    '70 ёшли эркак набирасини зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:31

    70 ёшли эркак набирасини зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинди

    Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлашда гумонланиб қўлга олинди.

    'Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузганлар жаримага тортилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:17

    Метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузганлар жаримага тортилади

    Метрополитен ва темирйўл транспортида ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.

    'Зеленский: Россиянинг энергетика объектлари Украина учун қонуний ҳарбий нишон'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:45

    Зеленский: Россиянинг энергетика объектлари Украина учун қонуний ҳарбий нишон

    Украина президенти Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россиянинг ҳарбий объектлари ҳамда энергетика тизими Украина учун бир хил қонуний ҳарбий нишон ҳисобланади.