АсосийСиёсат

Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди, дея ёзди Саида Мирзиёева.

'Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

Махсус вакил, элчи Сержио Гор иштирокида Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Телеграмдаги расмий саҳифасида ёзиб қолдирди.

Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди. Олдинда бизни ҳар икки мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга бўлган асосий йўналишлар бўйича салмоқли ва мазмунли ишлар кутмоқда.

Ушбу йиғилишнинг ўтказилганини маълум қилишдан мамнунман, деб ёзди Мирзиёева.

    Бошқа янгиликлар