Давлат хавфсизлик хизматининг берган хабарига кўра, ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро Ургут тумани “Дўстлик” маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, “ҳужра” ташкил қилганлиги ҳолати фош этилди.
Аниқланишича, махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва тегишли рухсатнома олмаган мазкур шахс моддий манфаатдорлик эвазига, 2011-2016 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар ўғил болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 2292-моддаси 2-қисми (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.






