АсосийЖамият

Бугун ҳаво ҳарорати 9-11 даража илиқ бўлади

7 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳаво ҳарорати 9-11 даража илиқ бўлади'ning rasmi
Ўзгидрометнинг хабар беришича, 7 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин.  Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, чўл худудларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади.  Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:53

    Самарқандда ижарага олинган хонадонда “ҳужра” ташкил қилган шахс қўлга тушди

    Ушбу фуқаро “ҳужра”да ноқонуний диний таълим бериб келганлиги аниқланди.

    '2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 16:50

    2025 йилда неча нафар ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўрагани айтилди

    Ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан бироз камайган.

    'Сув тежовчи технологияларни жорий этиш тартиби такомиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 16:37

    Сув тежовчи технологияларни жорий этиш тартиби такомиллаштирилади

    Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилади.

    '2026 йилда Рамазон ойи 19 февралда бошланади'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 14:47

    2026 йилда Рамазон ойи 19 февралда бошланади

    Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати қарорига кўра, 2026 йилда муқаддас Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, пайшанбага тўғри келади. Рамазон ҳайити эса 20 март, жума куни нишонланиши кутилмоқда.

    'Отабек Умаров номидан фейк хабарлар тарқатилмоқда'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 13:55

    Отабек Умаров номидан фейк хабарлар тарқатилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан спортчилар ва спорт ҳамжамияти вакилларига сохта хабарлар юборилаётгани маълум қилинди.

    'Нурлан Сабуровга Россияга кириш 50 йилга тақиқланди'ning rasmi

    Жамият 06.02.2026 13:48

    Нурлан Сабуровга Россияга кириш 50 йилга тақиқланди

    Қозоғистонлик машҳур стендапчи Нурлан Сабуровга Россия Федерациясига 50 йил муддатга кириш тақиқланди.