Қарорга мувофиқ, 2027-йилдан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ҳамда субсидиялар суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминланганлик даражасига қараб белгиланади. Сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудларда сув тежовчи технологиялар жорий этилганда субсидиялар 1,25 оширувчи коэффитсиент билан ҳисобланади.
Сув билан барқарор таъминланган ҳудудларда эса бундай технологиялар жорий этилмаса, солиқ ставкаси икки баробар оширилади.
Шунингдек, 2027-йилдан шоли етиштириладиган майдонлар ҳамда балиқчилик хўжаликларида “ақлли” сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситаларини ўрнатиш мажбурий этилади. Ушбу қурилмалар ўрнатилмаган тақдирда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баробарга оширилади.
Бундан ташқари, 2026-йил 1-октябрдан сув тежовчи технологияларни жорий қилишда насос ва филтр қурилмалари ҚР-кодли махсус ёрлиқ билан ишлаб чиқарилиши ҳамда ГПС-трекер ўрнатилиши белгиланди.
Сув тежовчи технологияларни ўз маблағлари ҳисобидан жорий қиладиган ташаббускорларга субсидияларни икки босқичда — 50 фоизи олдиндан, қолган қисми технологиялар ишга туширилгандан сўнг ажратиш тартиби жорий этилади.






