АсосийДунё

АҚШ КХДРга халқаро гуманитар ёрдам бўйича чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда

Гап БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга нисбатан санкциялар қўмитасида гуманитар юклар учун бериладиган санкцион истисноларни блокдан чиқариш ҳақида бормоқда.

'АҚШ КХДРга халқаро гуманитар ёрдам бўйича чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда'ning rasmi

Дональд Трамп маъмурияти Шимолий Кореяга халқаро гуманитар ёрдам етказиб беришга қўйилган чекловларни олиб ташлаш ниятида. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Қайд этилишича, гап БМТ Хавфсизлик кенгашининг КХДРга нисбатан санкциялар қўмитасида гуманитар юклар учун бериладиган санкцион истисноларни блокдан чиқариш ҳақида бормоқда. Бир неча ой давомида АҚШ гуманитар таъминот мақсадсиз ишлатилиши мумкинлигидан хавотир билдириб, рухсатномалар берилишини музлатиб келган. Нашр маълумотларига кўра, эндиликда Вашингтон барча чекловларни бекор қилишни режалаштирмоқда, бу эса халқаро ёрдам йўлини очади.

Қарор КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Россия ва Хитой билан алоқалари чуқурлашиб бораётган бир пайтда қабул қилингани таъкидланмоқда. Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, гуманитар ёрдамнинг қайта йўлга қўйилиши Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар яхшиланишини англатмайди.

WSJ маълумотларига кўра, Ким Чен Ин сўнгги йилларда Трампнинг ташаббуслари ҳамда ўтган йили Жанубий Корея президенти этиб сайланган, корейслараро муносабатларни яхшилаш тарафдори бўлган Ли Чжэ Мённинг саъй-ҳаракатларига қарамай, АҚШ ёки Жанубий Корея билан мулоқотга қизиқиш билдирмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Уммонда АҚШ ва Эрон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:24

    Уммонда АҚШ ва Эрон ўртасида навбатдаги музокаралар бошланди

    Уммонда АҚШ ва Эрон делегациялари ядровий дастур бўйича навбатдаги музокараларга киришди.

    'Қашқадарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда 20 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:18

    Қашқадарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда 20 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Қашқадарёда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 20,2 кг турли турдаги гиёҳвандлик воситалари олинди.

    'Исломободда жума намози пайтида портлаш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:56

    Исломободда жума намози пайтида портлаш юз берди

    Ҳодиса ортидан камида 31 киши ҳалок бўлди.

    'Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:49

    Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

    Мукофот Покистон Президенти Асиф Али Зардорий томонидан тантанали равишда топширилди.

    'Эпштеин иши: Норвегияда собиқ бош вазирга нисбатан тергов бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:53

    Эпштеин иши: Норвегияда собиқ бош вазирга нисбатан тергов бошланди

    Тергов бошланишига яқинда махфийликдан чиқарилган ва Жеффрей Эпштеин иши билан боғлиқ ҳужжатларда келтирилган маълумотлар асос бўлган.