АсосийЖамият

Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бузилган бинолар вақтинча ёпилди

5 февраль куни пойтахтдаги одамлар кўп йиғиладиган масканларда ёнғин хавфсизлиги текширувлари ўтказилди.

'Тошкентда ёнғин хавфсизлиги бузилган бинолар вақтинча ёпилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли бир нечта бинолар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.

5 февраль куни пойтахтдаги одамлар кўп йиғиладиган масканларда ёнғин хавфсизлиги текширувлари ўтказилди. Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт, Юнусобод ва Яшнобод туманларида жойлашган 7 бино аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар ёпилди. Ҳозирда ушбу объектларда камчиликларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Яшнобод туманидаги “Авиатор” савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлиб, 3 ёшли қизча ҳалок бўлган ва 800 квадрат метр майдон зарар кўрган. Шундан сўнг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча савдо ва кўнгилочар марказлар ҳамда хизмат объектларида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини қатъий назорат қилиш бўйича мурожаат билан чиққан.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ИИВ 50 йилдан ошган “антиквар” автомобиллардан фойдаланиш қоидаларига аниқлик киритди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    ИИВ 50 йилдан ошган “антиквар” автомобиллардан фойдаланиш қоидаларига аниқлик киритди

    Ички ишлар вазирлиги 50 йилдан ошган, антиквар деб топилган автомобиллардан фойдаланиш тартибига изоҳ берди.

    'Ҳиндистон конидаги портлаш оқибатида  камида 18 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:10

    'Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган икки шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:06

    Наманганда хорижга ишга юборишни ваъда қилган икки шахс ушланди

    Жанубий Корея ва Латвияга ишга жўнатиш баҳонасида фуқаролардан минглаб доллар олган консалтинг фирма ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади'ning rasmi

    Жамият 05.02.2026 14:45

    Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади

    Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф сабаб Ўзбекистон Ҳиндистон Республикасидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришни вақтинча тақиқлади.

    'Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2026 14:24

    Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    2026 йил 5 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    'Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди'ning rasmi

    Жамият 05.02.2026 14:06

    Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди

    2025 йилда Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган ёлғон чақириқлар сони 3 минг 244 тани ташкил этди.