АсосийДунё

Исломободда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф ўзаро савдони ошириш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича келишиб олди.

'Исломободда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

5 февраль куни Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада музокара ўтказиб, Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Қайд этилишича, ўтган йил якунларига кўра ўзаро савдо ҳажми салкам 500 миллион долларга етган. Томонлар яқин келажакда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, енгил саноат ва бошқа соҳаларда қарийб 3,5 миллиард долларлик қўшма лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Транспорт-логистика алоқаларини кучайтириш, жумладан, Трансафғон темир йўли лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шарифни жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ўрганишга вақти йўқлигини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:18

    Трамп Эпштейн иши бўйича ҳужжатларни ўрганишга вақти йўқлигини айтди

    АҚШ президенти Дональд Трамп молиячи Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган ҳужжатлар билан ҳали танишиб чиқмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:58

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    5 февраль куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 17:26

    Нигерияда қуролли ҳужум оқибатида қарийб 200 киши ҳалок бўлди

    Нигериянинг шимолий-марказий қисмидаги Квара штатида қуролли шахслар уюштирган ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди.

    'Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 05:09

    Каддафийнинг ўғли Ливияда ҳалок бўлди

    Араб оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, воқеа Ғарбий Ливияда, Зинтан шаҳри яқинида жойлашган қароргоҳ ҳудудида содир бўлган.

    'Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди'ning rasmi

    Дунё 04.02.2026 04:36

    Пезешкиён АҚШ билан музокараларни бошлашга топшириқ берди

    Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШ билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик ишлари бошланганини маълум қилди.

    'Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди'ning rasmi

    Дунё 03.02.2026 11:27

    Россия Украинага 2026 йилдаги энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

    Зарбалар “энергетик сулҳ” тугаганидан сўнг берилган.