АсосийЖамият

Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади

Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф сабаб Ўзбекистон Ҳиндистон Республикасидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришни вақтинча тақиқлади.

'Ўзбекистон Нипаҳ вируси сабаб Ҳиндистондан ҳайвонлар импортини вақтинча тақиқлади'ning rasmi

Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг қарорига асосан, Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушлар импортига, шунингдек, Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарларни олиб киришга 2026 йил 29 январдан бошлаб чеклов жорий этилган.

Мазкур чора Нипаҳ вирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, Халқаро ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH) ҳамда очиқ манбалар маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият кузатилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:24

    Ўзбекистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

    2026 йил 5 февраль куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

    'Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Ўзбекистонда 2025 йилда тез ёрдам хизматига 3,2 мингдан ортиқ ёлғон чақириқ келиб тушди

    2025 йилда Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган ёлғон чақириқлар сони 3 минг 244 тани ташкил этди.

    'Олий Мажлис Сенати исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:04

    Олий Мажлис Сенати исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади

    Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш учун ҳуқуқий асос яратилади.

    'Фотородар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жазо 1 ой ичида қўлланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:32

    Фотородар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жазо 1 ой ичида қўлланади

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, фотородар ва видеокузатув воситалари орқали қайд этилган йўл қоидабузарликлар учун маъмурий жазо 1 ойдан кечиктирмай қўлланилиши керак.

    'Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни кучайтиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

    Ўзбекистон ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ҳамда ноёб ер элементларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

    'Ўзбекистон ва Покистон янги халқаро транспорт йўлагини ишга туширади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Ўзбекистон ва Покистон янги халқаро транспорт йўлагини ишга туширади

    Ўзбекистон ва Покистон февраль ойида “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўналиши бўйича илк пилот юк ташишларни амалга оширади.