АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди

Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

'Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Исломобод шаҳрида ажратилган қароргоҳда Покистон Ислом Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дор кутиб олди.

Учрашувда Исҳоқ Дор давлатимиз раҳбарига ташриф доирасида ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирлар кун тартиби ҳақида маълумот берди. Президент Шавкат Мирзиёев мазкур давлат ташрифини ташкил этишда вазирнинг қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик муносабатларини янги амалий мазмун билан бойитишига ишонч билдирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:25

    Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди

    Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди.

    'Мирзиёев Шайх Зоид мукофоти маросимида Алиев ва Пашинянни табриклади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 07:28

    Мирзиёев Шайх Зоид мукофоти маросимида Алиев ва Пашинянни табриклади

    Кеча Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти тақдимоти бўлиб ўтди.

    'Урбанизация ва уй-жой қурилишида янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    Сиёсат 03.02.2026 14:19

    Урбанизация ва уй-жой қурилишида янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни урбанизация ва уй-жой қурилишида янгича ёндашувларни жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди.

    'Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 11 миллион тоннага етказилади'ning rasmi

    Сиёсат 03.02.2026 03:13

    Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 11 миллион тоннага етказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳамда яқин истиқболдаги режалар тақдимоти билан танишди.

    'Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

    Сиёсат 30.01.2026 14:44

    Коррупцияга қарши назорат тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

    Президент қарорлари билан давлат бошқаруви органларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат соҳасида қатор янги лавозимлар белгилаб берилди.

    'Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.01.2026 17:25

    Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қатор муҳим битимлар имзоланди

    Анқарадаги олий даражадаги музокаралар якунида кўп қиррали шерикликни мустаҳкамловчи ҳужжатлар қабул қилинди.