АсосийЖамият

Ўзбекистон мактаблари қоғоз кундаликларга қайтяптими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу маълумотларга изоҳ берди.

'Ўзбекистон мактаблари қоғоз кундаликларга қайтяптими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда мактабларда анъанавий — қоғоз кундалик ва синф журналлари қайта жорий этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу маълумотларга изоҳ берди.

Вазирликка кўра, мактабларда қоғоз кундаликларга қайтиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Амалдаги тартибга мувофиқ, барча умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг давомати ва баҳолари eMaktab электрон журнал тизими орқали юритилмоқда.

Қайд этилишича, электрон тизим ўқитувчиларнинг иш юкламасини камайтириш, баҳолашда шаффофликни таъминлаш ва ота-оналарга фарзандларининг ўқишини масофадан кузатиш имконини беришга хизмат қилмоқда.

Вазирлик рақамлаштириш жараёнлари ортга қайтмас тус олганини таъкидлаб, тарқалаётган хабарлар ҳуқуқий асосга эга эмаслигини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Путин ва Си Цзиньпин видеоконференцияда мулоқот қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:00

    Путин ва Си Цзиньпин видеоконференцияда мулоқот қилди

    Россия ва Хитой раҳбарлари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги савдо ҳамда энергетика соҳасидаги алоқаларни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Фарғонада ислоҳотлар самараси ва янги вазифалар муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:03

    Фарғонада ислоҳотлар самараси ва янги вазифалар муҳокама қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш ҳамда инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:38

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Илон Маск бойлиги 800 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39

    Илон Маск бойлиги 800 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди

    Америкалик тадбиркор Илон Маск бойлиги 800 миллиард доллардан ошган дунёдаги илк инсон сифатида тарихга кирди.

    '2025 йилда Ўзбекистонда 20 мингга яқин эгизак чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:24

    2025 йилда Ўзбекистонда 20 мингга яқин эгизак чақалоқ туғилди

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.

    'Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги глобал форумда нутқ сўзлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги глобал форумда нутқ сўзлади

    Бугун БАА пойтахтида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти тақдирлаш маросими доирасида ўтказиладиган юқори даражадаги глобал форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.