2025 йилда метро хизматларидан фойдаланган йўловчилар сони 286 миллиондан ошди
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил давомида метрополитен орқали 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга юқори.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида метрополитен хизматларидан бир кунда ўртача 785,6 минг нафар йўловчи фойдаланган.
Йиллар кесимида метро орқали ташилган йўловчилар сонида барқарор ўсиш кузатилмоқда. Хусусан:
— 2020 йилда — 38,8 млн нафар,
— 2021 йилда — 101,8 млн нафар,
— 2022 йилда — 136,7 млн нафар,
— 2023 йилда — 172 млн нафар,
— 2024 йилда — 270,3 млн нафар,
— 2025 йилда — 286,8 млн нафар йўловчи ташилган.
Мутахассислар ушбу ўсишни метро йўналишларининг кенгайиши, ҳаракат интервалларининг қисқариши ва аҳоли сони ортиши билан изоҳламоқда.






