АсосийЖамият

Ўзбекистонда интернетда ҳақорат ва шилқимлик учун алоҳида жавобгарлик жорий этилиши мумкин

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

'Ўзбекистонда интернетда ҳақорат ва шилқимлик учун алоҳида жавобгарлик жорий этилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда интернет орқали ҳақорат қилиш, уятли сўзлар билан сўкиниш ва ҳақоратомуз шилқимлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши мумкин. Буни назарда тутувчи қонун лойиҳаси 3 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-1-модда билан тўлдирилиб, телекоммуникация тармоқлари ва интернетда жамоат тартиби ҳамда фуқаролар осойишталигини бузувчи хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Депутат Хушвақт Ҳайитовнинг таъкидлашича, мазкур норма ижтимоий тармоқларда ҳуқуқбузарликлар кўпайиб бораётгани билан боғлиқ. У бундай ҳолатлар жамиятда ахлоқсизлик ва тажовузкорлик кайфиятини кучайтираётганини қайд этди.

Шунингдек, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров ҳам қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, ижтимоий тармоқларда ҳақорат ва камситиш учун 5 миллион сўмгача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан кодекс янги 189-3-модда билан ҳам тўлдирилиб, интернетда ўз ҳуқуқбузарлигини тарқатган шахслар учун ҳам жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ФИФА Россияга нисбатан чекловларни бекор қилишни режалаштирмаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:40

    ФИФА Россияга нисбатан чекловларни бекор қилишни режалаштирмаяпти

    Масала ҳозирча муҳокамадан ташқари қолмоқда.

    'Шахсга доир маълумотлар ноқонуний равишда олинганми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    'Чинозда алимент тўламай юрган ота қўшнисининг уйидан топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Чинозда алимент тўламай юрган ота қўшнисининг уйидан топилди

    У бир йил давомида тўловлардан бўйин товлаган.

    'Самарқандда “Бону” лақабли аёл фоҳишахона ташкил қилишда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Самарқандда “Бону” лақабли аёл фоҳишахона ташкил қилишда айбланиб қамалди

    У 2025 йил 4 сентябрь куни 1 соатлик хизмат учун 800 минг сўм олган вақтда қўлга олинган.

    'Жаҳолатга қарши фақат маърифат етарли эмас — Алишер Қодиров'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:34

    Жаҳолатга қарши фақат маърифат етарли эмас — Алишер Қодиров

    Интернет безорилиги учун жарима ва маъмурий қамоқ таклиф этилмоқда.

    'Тошкент-Чорвоқ йўлида тезлик пасайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:26

    Тошкент-Чорвоқ йўлида тезлик пасайтирилди

    Қарор ЙТҲлар сони ортиши билан изоҳланмоқда.