Япония тадқиқот миссияси Тинч океаннинг 6000 метр чуқурлигида ноёб ер элементларини ўз ичига олган қатламларни аниқлади. Бу ҳақда 2 февраль куни Токиодаги ҳукумат маълум қилди.
Намуна олиш ишлари “Чикю” кемаси ёрдамида амалга оширилди. Кема декабрь ойида Японияга тегишли Минамитори ороли атрофидаги ҳудудга йўл олган эди.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу ҳудудда 16 миллион тоннадан ортиқ ноёб ер элементлари мавжуд бўлиши мумкин. Агар бу тасдиқланса, конь дунёдаги энг йирикларидан бирига айланади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (ИИСС) илмий ходими Такахиро Камисуна таъкидлашича, бу топилмалар Японияга саноат тармоқлари учун ички таъминот занжирини мустаҳкамлаш ва Хитойга бўлган қарамликни камайтиришга ёрдам беради.
Шуни эслатиб ўтамизки, 2025 йил ноябрида Хитой Японияга баъзи ноёб ер элементлари экспортини чеклаган эди. Ноёб ер элементлари – юқори технологияли қурилмалар, радиоэлектроника ва асбобсозлик соҳалари учун муҳим бўлган 17 та кимёвий элементдан иборат гуруҳдир.
Ҳозирги кунда энг катта захиралар Хитойда (44 млн тонна) мавжуд бўлиб, ундан кейин Виэтнам, Бразилия, Россия ва Гренландия туради.






