Фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар бўйича Бутунроссия илмий тадқиқот институтининг ҳимоя тадбирларини такомиллаштириш илмий маркази раҳбари Николай Посохов ва институт раҳбари ўринбосари Игор Сосунов Москвада қўлга олинди. Улар Жиноят кодексининг 290-моддаси 6-қисми (жуда катта миқдорда пора олиш) билан айбланмоқда.
Дастлабки терговда Посохов уй қамоғига, Сосунов эса қамоққа олиниши мумкин. Айбланувчиларга 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид солмоқда.
Россия ФВВси масъуллари таъкидлашича, коррупцияга қарши кураш ФВВ раҳбари Александр Куренковнинг принципиал позицияси бўлиб, барча ноқонуний фаолият аниқланиб, бартараф этилади.
Институт фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар ва ядровий, радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя соҳаларида илмий ишлар билан шуғулланади, техник воситалар ва алоқа тизимларини ривожлантиради.






