АсосийЖамият

Пойтахтда ўз хонадонида гиёҳванд модда тайёрлаб сотган шахс фош бўлди

Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

'Пойтахтда ўз хонадонида гиёҳванд модда тайёрлаб сотган шахс фош бўлди'ning rasmi

Маълум қилинишича, пойтахт ИИББ ва Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари томонидан фуқаро Ш. исмли шахснинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда турли гиёҳвандлик моддалари топилган. Хусусан, ошхонадаги шкафдан 82 дона гугурт қутиси ичида, пакетда, 60 дона кичкина бўлинган гугурт қутисида ҳамда музлаткичнинг паст қисмидан пакетга ўралган 10 дона қора ҳамда 90 дона кичкина скотч бўлакларига ўралган, ичида қора шилимшиқ модда топилган.

Бундан ташқари, 20 та пакет ичида пластилинсимон жигарранг ўткир ҳидли модда ҳам топилган. Фуқаро уларни алоҳида қадоқлаб, сотиш мақсадида тайёрлаган. Текшириш жараёнида 4 дона тарози ҳам топилган. Ушбу хонадондан миқдори 2 миллиард 29 миллион сўмга тенг бўлган жами 3 килограмм 755 грамм гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, аҳоли орасида 18 минг 755 дона қадоқдаги оғу тарқалишининг олди олинган.

Маълум бўлишича, гумонланувчи қозон ва чўмич ёрдамида гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаб, тарозида ўлчаб, алоҳида-алоҳида қилиб қадоқлаган. Далилий ашёлар далолатномалар асосида олиниб, Ички ишлар бўлимининг навбатчилик қисмига топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода жамоат транспорти учун электрон тўлов жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:32

    Бухорода жамоат транспорти учун электрон тўлов жорий этилади

    Тўловлар АТТО тизими орқали амалга оширилади.

    'Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:32

    Фарғонада 15 нафар кўча безориси ушланди

    Безорилар вояга етмаган йигитдан ҳафтасига 500 доллар беришини талаб қилган.

    'Тошкентда кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:50

    Тошкентда кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак қамалди

    Юнусобод туман судининг қарорига кўра, эркак 10 суткага қамалди.

    'Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими 50 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:56

    Фарғонада Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ходими 50 минг доллар пора билан ушланди

    Мансабдор бу пул эвазига 5 гектар ерни тадбиркорга уй-жой қуриш учун тоифасини ўзгартириб бериши керак эди.

    'Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:12

    Бугун баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғади

    24 январь кунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

    'Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият 23.01.2026 17:25

    Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди

    Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган.