АсосийЖамият

Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди

Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган.

'Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди'ning rasmi

Глобал Фиреповер тузган янгиланган ҳарбий қудрат индексида Ўзбекистон Қуролли кучлари ўз мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. 145 та давлат қамраб олинган рўйхатда мамлакат 53-ўринга чиқиб, Марказий Осиё бўйича энг юқори натижани қайд этди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Глобал Фиреповернинг 2026 йилги рейтингига кўра, Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан беш поғона юқорилаган ва 58-ўриндаги Қозоғистондан ўзиб кетган.

Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган. 36,5 млн аҳоли орасида қарийб 16 млн киши ҳарбий хизматга яроқли деб баҳоланади. Қуролли кучларда тахминан 120 минг ҳарбий хизматчи хизмат қилади, уларнинг асосий қисми қуруқлик қўшинларига тўғри келади.

Армия техник таъминоти ҳам юқори кўрсаткичларга эга: 470 та танк ва 8 692 та зирҳли техника мавжуд. Артиллерия йўналишида, жумладан, 177 та ўзиюрар артиллерия қурилмаси қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёда 23-ўринда туради.

Ҳарбий ҳаво кучлари тасарруфида 159 та учиш техникаси бор, шундан 101 таси вертолётлар. Зарба берувчи авиацияга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланади: 34 та зарба вертолёти Ўзбекистонга ушбу параметр бўйича глобал рейтингда 20-ўринни таъминлаган.

Умуман олганда, қўшинлар тузилмаси ва кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ҳарбий етакчи сифатидаги позициясини кучайтирди. Минтақадаги ўринлар: Ўзбекистон — 53, Қозоғистон — 58, Туркманистон — 78, Тожикистон — 100, Қирғизистон — 109.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади

    Нима учун Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўм нафақа тайинлади?

    'ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:28

    ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди

    Республиканинг 6 ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик ва психотроп дори савдоси билан шуғулланувчилардан тортиб, хонадонида қиморхона ташкил қилган “бизнесмен” ҳам қўлга олинди.

    'Дубайда ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилингани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    '“Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    “Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент

    Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши сўнгида барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.

    'Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади

    Бу ҳақда Президент видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

    'Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

    Тезкор тадбирлар жараёнида пора ўтказилган банк картаси эгаси Ғаллаорол тумани «Бахт» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс экани, у жарима майдонида ишлаши ҳамда ушбу ЙПХ инспектори билан алоқадорлиги аниқланган.