АсосийЖамият

Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади

Нима учун Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўм нафақа тайинлади?

'Энди касаллик ва ҳомиладорликда нафақа сақланиб қолади'ning rasmi

Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар инсон манфаатларини биринчи ўринга қўяётгани билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу жараёнда энг муҳим қадамлардан бири — давлат ижтимоий суғурта тизимининг жорий этилиши бўлди. Яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртанинг янги тизими босқичма-босқич амалиётга жорий этилмоқда. Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарориқабул қилинди. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари, жорий йилнинг июль ойидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари давлат ижтимоий суғуртаси орқали тўланиши йўлга қўйилди. Бу ислоҳотнинг долзарблиги, аввало, аҳолининг кенг қатламларини ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш имкониятларининг кенгайишида намоён бўлади. Илгари мазкур нафақалар асосан иш берувчилар зиммасида бўлгани сабабли хусусий секторда ишловчи кўплаб фуқаролар, айниқса аёллар, ушбу кафолатлардан тўлиқ фойдалана олмас эди. Янги тизим эса ушбу тенгсизликка барҳам бериб, ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилмоқда.Шу билан бирга, давлат ижтимоий суғурта тизими ҳар бир расмий ишловчи фуқарога касаллик ёки ҳомиладорлик даврида ўз даромадини сақлаб қолиш имконини беради. Бу нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки камбағалликнинг олдини олишга қаратилган самарали ижтимоий механизм сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Янги тизимнинг яна бир муҳим жиҳати — ижтимоий тўловлар билан боғлиқ молиявий юкнинг иш берувчилар зиммасидан олиб ташланишидир. Бу тадбиркорларга ўз ресурсларини иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бизнесни ривожлантиришга йўналтириш имконини беради. Илгари мазкур нафақаларни тўлаш мажбурияти маҳсулот ва хизматлар таннархига салбий таъсир кўрсатиб, бозордаги рақобатбардошликни пасайтирган. Айрим ҳолларда эса ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилмаслик ёки ишдан бўшатиш каби салбий ҳолатлар кузатилган. Янги тизим бундай амалиётларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда. Бундан ташқари, давлат ижтимоий суғурта тизими расмий бандликни рағбатлантиради. Чунки нафақалар фуқароларнинг суғурта стажига боғлиқ ҳолда тайинланади. Яъни инсон қанчалик узоқ муддат расмий ишлаб, суғурта тизимида иштирок этса, унинг ижтимоий ҳимояси шунчалик мустаҳкам бўлади.  Аниқ рақамларга мурожаат қилсак, янги тизим жорий этилиши натижасида 2026 йилда:

бюджет ташкилотларида ишловчи қарийб 2,2 миллион нафар фуқаро;  хусусий секторда банд бўлган 3,6 миллион нафардан ортиқ фуқаро;

якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган ва норасмий секторда фаолият юритувчи 7 миллион нафардан ортиқ фуқаро

давлат ижтимоий суғурта тизими билан қамраб олиниши режалаштирилган.

Шунингдек, Ижтимоий суғурта жамғармаси орқали 2026 йилда 165 минг нафар суғурталанган шахсга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, 2026 йил 1 июлдан бошлаб эса 500 минг нафарга яқинсуғурталанган шахсга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари фуқароларнинг мурожаатисиз, проактив тарзда тўлаб берилиши кўзда тутилган. Янги тизимнинг энг замонавий жиҳатларидан бири — унинг тўлиқ рақамлаштирилганидир. Нафақалар электрон тарзда, фуқаролардан қўшимча ҳужжат ёки мурожаат талаб этилмаган ҳолда автоматик равишда тайинланади. Бу эса шаффофликни ошириш, ортиқча бюрократик жараёнларни қисқартириш ва инсон омилини минималлаштиришга хизмат қилади. Амалиёт натижаларига тўхталадиган бўлсак, 2026 йил 1–15 январь кунлари оралиғида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси бўйича Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига 8,9 мингта касаллик варақалари келиб тушган. Шундан 5,4 мингтаси, яъни 60 фоизибўйича жами 62,5 миллиард сўм миқдорида нафақалар тайинланган.

Қолган 3,5 мингта меҳнатга лаёқатсизлик варақаларидан 1,3 мингтаси (15 фоиз) бўйича фуқаролар расмий банд бўлмагани ёки суғурта стажи етарли эмаслиги сабабли нафақа тайинлаш рад этилган. Яна 2,2 мингта (25 фоиз) варақалар юзасидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш масаласи бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Фуқароларни хабардор қилиш мақсадида нафақа тайинланганлиги, тўланганлиги ёки рад этилганлиги ҳақида касаллик варақаларида кўрсатилган мобил телефон рақамларига тегишли СМС-хабарномалар юборилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:25

    Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда етакчиликни қўлга киритди

    Рейтингда Ўзбекистоннинг муҳим устунликларидан бири сафарбарлик салоҳияти сифатида кўрсатилган.

    'ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:28

    ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида жиноятчиликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда 8 киши қўлга тушди

    Республиканинг 6 ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик ва психотроп дори савдоси билан шуғулланувчилардан тортиб, хонадонида қиморхона ташкил қилган “бизнесмен” ҳам қўлга олинди.

    'Дубайда ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилингани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    '“Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    “Бундай муҳим тадбир 37 йилда биринчи марта ўтказиляпти” - Президент

    Давлат раҳбари видеоселектор йиғилиши сўнгида барча юртдошларимизни рўйхатга олишда фаол иштирок этишга чақирди.

    'Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:17

    Энди 37 та “оғир” туманда баъзи турдаги кредитлар 12 фоиздан берилади

    Бу ҳақда Президент видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

    'Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Жиззахда алкотестер орқали ҳайдовчилардан пул ундириб келган ЙПХ ходими қўлга олинди

    Тезкор тадбирлар жараёнида пора ўтказилган банк картаси эгаси Ғаллаорол тумани «Бахт» маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс экани, у жарима майдонида ишлаши ҳамда ушбу ЙПХ инспектори билан алоқадорлиги аниқланган.