АсосийДунё

Қобулдаги портлашда хитойлик фуқаро ҳалок бўлди

Афғонистон пойтахти Қобулда хитойликлар бошқарадиган ресторанда содир этилган портлаш оқибатида бир нафар Хитой фуқароси ва олти нафар афғонистонлик ҳалок бўлди.

'Қобулдаги портлашда хитойлик фуқаро ҳалок бўлди'ning rasmi

Қобулнинг Шаҳри-Нав ҳудудида жойлашган хитойликлар томонидан бошқариладиган ресторанда портлаш содир бўлди. Шаҳар полицияси вакили Холид Задранга кўра, ҳужум учун жавобгарликни “Исломий давлат” (ИШИД) гуруҳи ўз зиммасига олган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида бир нафар Хитой фуқароси ва олти нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳат олган. Ресторан хитой мусулмон жамоасига хизмат кўрсатган бўлиб, уни хитойлик мусулмон Абдул Мажид, унинг рафиқаси ва афғонистонлик ҳамкори Абдул Жаббор Маҳмуд бошқарган.

ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ҳужум худкуш террорчи томонидан амалга оширилганини маълум қилди. Хитой ТИВ вакили Го Цзякун портлашда беш нафар Хитой фуқароси жароҳатланганини айтди. Пекин Афғонистон ҳукуматидан жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш, фуқаролар ва инвестициялар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда воқеани тўлиқ тергов қилишни сўраган.

    Бошқа янгиликлар