АсосийДунё

Трамп аш-Шара билан нимани муҳокама қилди?

Сурия Президенти Аҳмад аш-Шара Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.

'Трамп аш-Шара билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

Унда томонлар Суриядаги воқеаларни муҳокама қилиб, мамлакат бирдамлиги ва терроризмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини тасдиқлаган.  

Дамашқ маъмурияти баёнотига кўра, етакчилар Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини сақлаб қолиш муҳимлигини билдирган ва барқарорликка эришишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини тан олган. 

Томонлар Сурия давлати доирасида курд халқининг ҳуқуқлари ва ҳимоясини кафолатлаш зарурлигини таъкидлаган. 

“Президентлар, шунингдек, ИШИДга қарши курашда ва ушбу ташкилотдан келаётган таҳдидларни бартараф этишда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди”, — дейилади Сурия Президенти маъмурияти хабарида. 

Ушбу маълумотларга кўра, ҳар икки етакчи минтақавий ва халқаро таҳдидларга қарши тура оладиган кучли ва бирлашган Сурияни кўришга умумий интилишларини билдирган. 

Телефон мулоқоти чоғида бир қатор минтақавий масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди, бунда Сурияга яхши келажак сари ҳаракатланиш учун янги имконият бериш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Crocus теракти ижрочилари неча йилга қамалиши маълум қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:42

    Crocus теракти ижрочилари неча йилга қамалиши маълум қилинди

    Улар жазонинг бир қисмини қамоқда, бир қисмини эса махсус тартибли колонияда ўташи керак бўлади.

    'Мужтабо Хоманаий яралангани тасдиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:24

    Мужтабо Хоманаий яралангани тасдиқланди

    Эроннинг янги Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий яраланган, бироқ унинг аҳволи яхши.

    'Ким Чен Ин қизи билан стратегик ракета синовини кузатди'ning rasmi

    Дунё 11.03.2026 10:55

    Ким Чен Ин қизи билан стратегик ракета синовини кузатди

    Cинов “Choe Hyon” бортида амалга оширилган.

    'Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади'ning rasmi

    Дунё 11.03.2026 07:34

    Эрон Ҳўрмуз бўғозини миналаштиришни бошлади

    АҚШ ҳарбийлари Эроннинг мина ўрнатувчи 16 та кемасини йўқ қилганини маълум қилди.

    'Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди'ning rasmi

    Дунё 10.03.2026 13:03

    Трамп Кубани “дўстона эгаллаш” эҳтимоли ҳақида гапирди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Куба расмийлари Вашингтон билан келишувга рози бўлмаса, мамлакатни “дўстона тарзда эгаллаш” мумкинлигини айтди.