АсосийЖамият

Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошгани маълум бўлди

Вазирликнинг таъкидлашича, аксарият фожиали ҳолатлар меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлган.

'Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошгани маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва улар оқибатидаги ўлим ҳолатлари кескин ошди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.

2024 йилда соҳага оид 204 та бахтсиз ҳодиса қайд этилиб, 71 нафар ишчи вафот этган.

2025 йилда эса ҳолат янада оғирлашган. Ўтган йил давомида қурилиш соҳасида 234 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган бўлиб, улар оқибатида 99 нафар ишчи ҳаётдан кўз юмган. Шу тариқа, меҳнат жараёнида энг кўп ўлим ҳолатлари айнан қурилиш соҳасида қайд этилган.

Вазирликнинг таъкидлашича, аксарият фожиали ҳолатлар меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги, ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан етарлича таъминланмагани ҳамда назорат механизмларининг сустлиги билан боғлиқ.

Мутасаддилар меҳнат хавфсизлиги масаласига лоқайд қараш инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдиришини қайд этиб, бу талаблар фақат ҳисобот учун эмас, балки реал ҳаётни асраш учун зарурлигини эслатмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2025 йилда Тошкентда қидирувда бўлган 2,1 мингдан ортиқ шахс қўлга олинган'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    2025 йилда Тошкентда қидирувда бўлган 2,1 мингдан ортиқ шахс қўлга олинган

    МДҲ давлатлари ва бошқа хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистондан ташқарида яширинган 86 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди.

    'Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти - 2026 ғолиблари маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» мукофоти - 2026 ғолиблари маълум бўлди

    Бугун Абу-Дабида нуфузли Zayed Award for Human Fraternity халқаро мукофоти совриндорлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистон Яқин Шарқ бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Ўзбекистон Яқин Шарқ бўйича Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёр

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ташаббусга қўшилиш таклифи билан мурожаат қилди.

    'Трамп: “Нобел берилмаганидан кейин фақат тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмасман”'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:17

    Трамп: “Нобел берилмаганидан кейин фақат тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмасман”

    АҚШ президенти Дональд Трамп Норвегия бош вазирига йўллаган мактубида Нобель тинчлик мукофотини олмагани сабаб ўз позициясини қатъийлаштирганини айтди ҳамда Гренландия масаласини яна кўтарди.

    'Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:03

    Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 18 нафарга етди

    Чилининг жанубий ҳудудларида давом этаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, қарийб 20 минг нафар аҳоли эвакуация қилинди.

    '“Суверен Ўзбекистонни қабул қилиб бўлмайди” деган даъво нимага хизмат қилади?'ning rasmi

    Жамият 18.01.2026 19:52

    “Суверен Ўзбекистонни қабул қилиб бўлмайди” деган даъво нимага хизмат қилади?

    Россияда “рус дунёси” мафкурасининг асосий назариячилари қаторида тилга олинадиган Александр Дугин яна собиқ СССР ҳудудида ташкил топган давлатлар суверенитетини очиқ инкор этувчи баёнот билан чиқди.