Reuters хабарига кўра, 86 ёшли олий раҳбар ўзининг 36 йиллик бошқаруви давомидаги энг жиддий сиёсий синовлардан бирига дуч келган. АҚШ томонидан эҳтимолий ҳаво зарбалари таҳдиди фонида Теҳрон вазиятни дипломатик музокаралар орқали юмшатишга уринмоқда.
Мамлакат ичида эса санкциялар таъсирида иқтисодиёт оғир аҳволга тушиб қолган, оммавий норозиликлар ва намойишлар кучайган. Январ ойидаги чиқишлар хавфсизлик кучлари томонидан кескин чоралар билан бостирилган.
2023 йил 7 октябр куни HAMASнинг Исроилга ҳужуми ортидан бошланган Ғазо уруши Эроннинг минтақадаги таъсирига ҳам салбий таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, АҚШ Теҳрондан баллистик ракета дастуридан воз кечишни талаб қилмоқда, Эрон эса буни миллий хавфсизлик учун муҳим восита деб ҳисобламоқда.
1989 йилдан бери ҳокимият тепасида турган Али Хоманаий давлат тизими ва куч тузилмалари устидан назоратни сақлаб келмоқда. Таҳлилчилар фикрича, кучайиб бораётган ташқи ва ички босим унинг сиёсий мероси ҳамда Эроннинг келгуси йўлини белгилаб бериши мумкин.






