Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 5 март куни Эронга тегишли иккита дрон мамлакат ҳудудига тушгани ҳақида фикр билдирди. У мамлакат ҳукумати аҳолини мунтазам хабардор қилиб боришини маълум қилди ва ҳар қандай душман кучи “темир мушт” зарбасига учрашини таъкидлади.
Президент сўзларига кўра, Озарбайжон Қуролли кучлари, Мудофаа вазирлиги, Давлат чегара хизмати ва махсус тайёргарлик бўлинмалари биринчи даражали жанговар шайлик ҳолатига келтирилган.
Шу билан бирга, Эрон билан боғлиқ вазиятда Бакуга қўнғироқ орқали ёрдам сўралгани ва Озарбайжон томонидан беғараз кўрсатилган ёрдам ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ҳужум оқибатида Нахичевон аэропорти ва Шакаробод мактаби яқинига дронлар тушган, ўқувчилар ва ўқитувчилар эвакуация қилинган, икки тинч аҳоли жароҳатланган.






