АсосийЖамият

Вазирликларда энг кўп китоб ўқиган ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади

Ўзбекистондаги барча вазирлик ва идораларда китобхонликни ошириш мақсадида энг кўп китоб ўқиган ходимга бир ойлик иш ҳақи миқдорида мукофот берилади.

'Вазирликларда энг кўп китоб ўқиган ходимлар пул мукофоти билан рағбатлантирилади'ning rasmi

Президентнинг “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш”га оид қарорига кўра, 2026 йил 1 апрелга қадар барча вазирлик ва идораларда “Китоб бурчаги” ташкил этилиб, ходимлар учун ҳар ой “Китоб ўқиш соати” жорий қилинади. Шунингдек, китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими йўлга қўйилади.

Танлов асосида энг кўп китоб мутолаа қилган ходимлар бир ойлик маош миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади. Бундан ташқари, ўқувчи ва талабалар орасида энг фаол 100 нафар китобхонга БҲМнинг 25 баравари — 10,3 миллион сўм мукофот берилиши белгиланган.

Қарор билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади, мактабларда эса “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари фаолияти йўлга қўйилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'BMW уриб кетган ЙПХ инспектори оиласига уй берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:25

    BMW уриб кетган ЙПХ инспектори оиласига уй берилди

    Тошкентда хизмат вақтида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Ҳосилбек Эшназаров хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди.

    'Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасидаги урушнинг 7- куни'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:09

    'Yeni Konya:"Тошкентдаги муҳташам мажмуа: Ислом цивилизацияси маркази"'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 15:36

    Yeni Konya:"Тошкентдаги муҳташам мажмуа: Ислом цивилизацияси маркази"

    Туркиянинг “Янги Конья” (“Yeni Konya”) газетасида чоп этилган мақолада Тошкентда барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази Янги Ўзбекистоннинг илмий ва маънавий юксалиш рамзи сифатида эътироф этилди.

    'Озарбайжон ҳар қандай таҳдидни “темир мушт” билан қарши олади — Алиев'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 14:40

    Озарбайжон ҳар қандай таҳдидни “темир мушт” билан қарши олади — Алиев

    Президент мамлакатга қарши чиқувчилар қатъий жавобга учрашига эътибор қаратди.

    'Эрон Озарбайжонга дрон ҳужумида айбни Исроилга тўнкади'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 14:00

    Эрон Озарбайжонга дрон ҳужумида айбни Исроилга тўнкади

    Бош штаб барча даъволарни рад этиб, бу ҳаракатни “сохта сионист режим”нинг террорчилик ҳаракати деб атади.

    'Кремль: Эрон Россиядан ёрдам сўрамади Теҳран ўзини мустақил ҳимоя қила олишини билдирган'ning rasmi

    Жамият 05.03.2026 12:38

    Кремль: Эрон Россиядан ёрдам сўрамади Теҳран ўзини мустақил ҳимоя қила олишини билдирган

    Маълумот учун, 2025 йил январда Россия ва Эрон “Ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида”ги шартномани имзолаган.