Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЕ) Марказий Осиёда собиқ СССР давридан қолган уран “мероси”ни бартараф этиш бўйича янги стратегик бош режани эълон қилди. Режа Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги радиоактив ва заҳарли чиқиндилар жойлашган ҳудудларни 2030 йилгача хавфсиз тозалашни назарда тутади.
Маълум қилинишича, ҳудудлар узоқ йиллар давомида уран қазиб олиш ва қайта ишлаш оқибатида экологик ҳамда соғлиқ учун хавф туғдириб келмоқда. 2017 йилдан буён аниқланган етти устувор ҳудуддан тўрттаси тозаланган, қолганларида ишлар давом этмоқда. Энг мураккаб ҳудудлардан бирида тозалаш ишлари 2032 йилгача чўзилиши мумкин.
Янги стратегик бош режа МАГАТЕ, халқаро молия институтлари ва минтақа давлатлари ҳамкорлигида амалга оширилади ҳамда атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.






