АсосийЖамият

Самарқандда 4 ойлик келинчак фарзандини дунёга келтириб, челакка ташлаб кетди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Самарқандда 4 ойлик келинчак фарзандини дунёга келтириб, челакка ташлаб кетди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида аёл туғуруқхона олдида чақалоғини дунёга келтириб, ҳожатхонанинг чиқинди қутисига ташлаб кетди. Ҳолат юзасидан янги тафсилотлар маълум бўлди.

Тафсилотларга кўра, тиббиёт муассасаси шифокорларининг билдиришича, ҳодиса 27 декабрь куни содир бўлган. Тиббиёт бирлашмасига қайнонаси билан келган аёл тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиб, қабзиятдан шикоят қилган ва клизма сўраб мурожаат қилган. Шифокор томонидан текширув ўтказиш ҳамда УТТ қилиш таклиф этилган, бироқ бемор бунга рози бўлмаган. Аёл 4 ойлик келин бўлган.

Шундан сўнг аёл муолажа хонасига йўналтирилган. Муолажа жараёнида у ҳамширадан уни ёлғиз қолдиришни сўраган. Орадан бироз вақт ўтгач, хонани текширган тиббиёт ходимлари челак ичида чақалоқ қолдириб кетилганини аниқлаган.

Маълум бўлишича, аёл муолажахонада туққан ва шундан сўнг тиббиёт муассасасини тарк этган. Ҳолат аниқлангач, шифохона маъмурияти кузатув камералари орқали аёл шахсини аниқлаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг расмий маълумотига кўра, челак ичида топилган чақалоқ тўққиз ойлик, ўғил жинсли бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳозирда Пайариқ тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    'Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:04

    Ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ваколатлар ўзгарди

    Энди ногиронлиги бўлган шахсларга дахлдор баъзи дастурларни тасдиқлаш ваколати халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига юклатилади.

    '5 йил олдин “права” олганлар учун қайта имтиҳон бўладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:12

    5 йил олдин “права” олганлар учун қайта имтиҳон бўладими?

    Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган ушбу саволга расмийлар жавоб берди.

    'Телеграмда пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган йигит қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:02

    'Қорақалпоғистонда Тожикистондан олиб кирилган “опий”ни сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:11

    Қорақалпоғистонда Тожикистондан олиб кирилган “опий”ни сотаётганлар қўлга тушди

    Нукус ва Хўжайли туманларида 1 кгдан ортиқ “опий” мусодара қилинди.

    'Тошкент вилоятидаги махсус боғчада болалар тарбиячи томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:06

    Тошкент вилоятидаги махсус боғчада болалар тарбиячи томонидан калтакланди

    Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий маълумот берди.