АсосийДунё

Россия ва Франция ўзаро асир алмашди

Россияда ҳибсда бўлган француз олими Лоран Винатье Францияда қамоқда сақланган россиялик баскетболчи Даниил Касаткинга алмаштирилди.

'Россия ва Франция ўзаро асир алмашди'ning rasmi

“Коммерсантъ” нашрининг хабар беришича, Даниил Касаткин 2025 йил июнь ойидан бери Францияда ҳибсда сақлаб келинган. У 2025 йил 21 июнда Шарль де Голль аэропортида АҚШ расмийларининг сўрови асосида вақтинчалик қўлга олинган ва кейинчалик экстрадиция масаласи кўриб чиқилган.

АҚШ томони Касаткинни киберфирибгарлик ишларига алоқадорликда гумон қилган. Айбловларга кўра, у товон тўлаш бўйича музокараларда хакерларга ёрдам берган. Бироқ спортчи ушбу айбловларни қатъиян рад этган.

Россия эса унинг эвазига 2024 йилда ҳибсга олинган Франция фуқароси, Швейцария гуманитар мулоқот маркази ходими Лоран Винатьени озод қилган. У Россияда чет эл агентлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Тергов маълумотларига кўра, Винатье мамлакатдаги ҳарбий фаолият ва сафарбарликка оид маълумотлар тўплаган, судда эса ўз айбига иқрор бўлган.

Қайд этилишича, томонлар ўртасида асирлар ва ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадларини алмашиш бўйича келишувлар 2025 йил июнь ойида Истанбулда бўлиб ўтган Россия–Украина музокаралари давомида ҳам муҳокама қилинган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 17:45

    АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот

    АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон атрофидаги кескин вазият фонида жамоатчилик эътиборини тортган баёнотлар билан чиқиш қилди.

    'Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 11:15

    Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди

    Ушбу мудҳиш воқеа ортидан 1 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди.

    'Хоманаий  қандай ўлим топгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 09:24

    Хоманаий қандай ўлим топгани очиқланди

    Эрон давлат телевидениеси эфирида у ҳақда “Эрон Ислом инқилоби раҳбари шаҳидликка эришди” деган ибора ишлатилди.

    'Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 08:46

    Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди

    Ироқнинг нуфузли диний ва сиёсий етакчиси Муқтада ал-Садр Эрон Олий раҳбари Али Кҳаменеининг вафоти муносабати билан бутун ислом оламига ҳамдардлик билдирди ва мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

    'Эрон Персия кўрфазини ёпди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 08:12

    Эрон Персия кўрфазини ёпди

    Бундан аввал Эрон ҳарбийлари Ормуз бўғози ёпилганини эълон қилганди.

    ''ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 04:19