АсосийДунё

Европада кучли қор бўрони инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди

Европанинг бир қатор мамлакатларида кучли қор ёғиши транспорт ҳаракатини издан чиқарди.

'Европада кучли қор бўрони инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди'ning rasmi

Сўнгги кунларда Европанинг кўплаб ҳудудларини кучли қор қоплади. Франциянинг жануби-ғарбида 6 январь куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 15 киши жароҳат олди. Париж атрофида яна 2 киши автоҳалокатлар сабаб вафот этди.

Аввалроқ, 5 январь куни кечқурун бир ҳайдовчи автомобили билан Марна дарёсига тушиб кетиб, шифохонада вафот этган, яна бир киши юк машинаси билан тўқнашувда ҳалок бўлган.

Босния ва Герсеговина пойтахти Сараевода эса аёл киши дарахт шохи босиб қолиши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

“Euronews” хабарига кўра, Амстердамдаги Схипҳол аэропортида бир кун ичида қарийб 600 та рейс бекор қилинган. Бунга учиш-қўниш йўлакларини тозалаш ва самолётларга музга қарши ишлов бериш зарурати сабаб бўлган. Синоптиклар ҳафта давомида қор ёғиши давом этишини кутмоқда.

Кучли совуқ Буюк Британиянинг шимолий ҳудудларида ҳам қайд этилди — тунда ҳаво ҳарорати −12,5 даражагача тушди.

Қор ёғиши темирйўл, автомобиль ва ҳаво қатновига салбий таъсир кўрсатиб, юзлаб мактаблар ёпилишига сабаб бўлди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Украинадаги можаро июнь охиригача тугайдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:39

    Украинадаги можаро июнь охиригача тугайдими?

    Украина президенти музокаралар янги босқичга чиққани ва уруш яқин ойлар ичида якунланиши эҳтимоли борлигини билдирди.

    'Трамп Колумбия президентини Оқ уйга таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:44

    Трамп Колумбия президентини Оқ уйга таклиф қилди

    Ҳарбий таҳдидлардан сўнг Дональд Трамп ва Густаво Петро илк бор телефон орқали мулоқот қилди.

    'Эронда намойишлар зўравонликка айланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:26

    Эронда намойишлар зўравонликка айланди

    Чаҳормаҳал ва Бахтиёрий вилоятидаги Лордегон шаҳрида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юз берди.

    'Венесуэлада АҚШ ҳужуми оқибатида 100 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:00

    Венесуэлада АҚШ ҳужуми оқибатида 100 киши ҳалок бўлди

    Каракасга уюштирилган ҳужум чоғида асосан ёшлар қурбон бўлгани айтилмоқда. Расмий Каракас буни ҳарбий тажовуз деб атади.

    'АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:14

    АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда

    Дональд Трамп АҚШнинг ўнлаб халқаро тузилмалардаги аъзолигини тўхтатиш ҳақида меморандум имзолади.

    'Сурия армияси ва курд кучлари Ҳалабда яна тўқнашди'ning rasmi

    Дунё 07.01.2026 16:58

    Сурия армияси ва курд кучлари Ҳалабда яна тўқнашди

    Ҳалаб шаҳрида ҳукумат қўшинлари ва Сурия Демократик кучлари ўртасида жанглар қайта авж олди.