Кремль матбуот хизматига кўра, Имомали Раҳмон 28–29 декабрга ўтар кечаси Новгород вилоятида жойлашган Россия Президенти қароргоҳига Украина томонидан амалга оширилгани айтилган дрон ҳужумини кескин қоралаган. Баёнотда ушбу ҳодиса Россия—Америка алоқалари фонида тинч йўл билан ҳал этиш бўйича ҳаракатлар кучайган пайтда содир бўлгани алоҳида таъкидланган.
Суҳбат давомида томонлар Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий масалаларни ҳам муҳокама қилган ҳамда Россия—Тожикистон стратегик шериклиги ва иттифоқини мустаҳкамлашга содиқ эканини тасдиқлаган. Мулоқот якунида раҳбарлар бир-бирини Янги йил билан самимий табриклаган.
Аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров 29 декабрга ўтар кечаси Украина томонидан 91 та дрон ёрдамида Путин қароргоҳига ҳужум уюштирилгани айтилганини маълум қилган, бироқ қурбонлар ва зарар ҳақида маълумот берилмаган. АҚШ Марказий разведка бошқармаси эса мазкур ҳужум қароргоҳка қаратилмаган, деб ҳисоблаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, айтилаётган ушбу ҳужумга уринишни қоралаган эди.






