АсосийСиёсат

Президент Янги Тошкент шаҳрининг қурилиши билан танишди

Давлат раҳбари Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясига ташриф буюрди.

'Президент Янги Тошкент шаҳрининг қурилиши билан танишди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Янги Тошкент шаҳри қурилишига 2023 йилда тамал тоши қўйилган бўлиб, лойиҳа учун Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 700 гектар ер ажратилган. Концепция Британиянинг “Cросс Works” компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Айни пайтда ҳудудда 100 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирга келиб, янги шаҳарда қурилиш майдонлари 3 миллион квадрат метрга етган, бир қатор уй-жой массивлари ва инфратузилма объектлари якуний босқичга кирган. Биринчи босқичда 600 минг аҳоли учун замонавий шароитлар яратилиши, лойиҳа тўлиқ якунлангач эса Янги Тошкент 2 миллион аҳоли истиқомат қиладиган мегаполисга айланиши режалаштирилган.

Ҳудудда ер ости муҳандислик тармоқлари, туннель ва автотураргоҳлар, шунингдек, 10 километрлик соҳил боғи барпо этилмоқда. Президент шаҳарсозликда “яшил” тамойилларни кучайтириш, жамоат транспорти, пиёда ва велосипедчилар учун қулай муҳит яратиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, 60 дан ортиқ давлат идоралари учун маъмурий бинолар қурилиши, 2 миллиард долларлик инвестициялар асосида тижорат ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиши режалаштирилган. Қурилиш жараёнининг ўзида 10 минг киши иш билан таъминланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 15:30

    Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали гаплашди

    Президент Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни таваллуд куни билан самимий табриклади.

    'Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 26.02.2026 14:28

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарёда ҳарбий қисмларни кўздан кечирди

    Қуролли Кучлар салоҳиятини ошириш ва замонавий техникаларни жорий этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.

    'Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади'ning rasmi

    Сиёсат 24.02.2026 14:24

    Ўзбекистон ва Беларусь ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташрифда бўлиб турган Беларусь Бош вазири Александр Турчин билан учрашди.

    'Бешта давлат Ғазога қўшин юборади'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 04:59

    Бешта давлат Ғазога қўшин юборади

    Қозоғистон ҳам Халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибида хизмат қилиш учун қўшин юборишга тайёрлигини билдирди.

    'Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

    Сиёсат 20.02.2026 00:45

    Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон президенти Вашингтондаги саммитда нутқ сўзлаб, қатор учрашувлар ўтказди ва инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.