Бугун, 30 декабрь куни Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилиб, шу кунгача туман ҳокими бўлиб ишлаган Анвар Нормаматов лавозимидан озод этилди.
Вилоят ҳокими томонидан туман ҳокими лавозимига Фаррух Омонович Ҳолиқов номзоди таклиф этилиб, депутатлар томонидан маъқулланди. У Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган. Фаррух Ҳолиқов тайинловга қадар Денов тумани прокурори лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-сентабр куни туман кенгаши сессиясида Анвар Нормаматов газ таъминотидаги муаммолар сабаб аҳолига қишда тезак ёқишни маслаҳат бергани жамоатчиликда муҳокамаларга сабаб бўлганди.






