АсосийДунё

Зеленский Трампнинг хавфсизлик кафолатларига нега рози бўлди?

Зеленский айтишича, у Трамп билан шахсан учрашувда узоқ муддатли кафолатларни, НАТО 5-моддасига ўхшаш механизм асосида ташкил этилишини сўраган.

'Зеленский Трампнинг хавфсизлик кафолатларига нега рози бўлди?'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ билан тинчлик келишуви лойиҳасида 15 йиллик хавфсизлик кафолатлари назарда тутилганини, аммо Киев бу муддатни 50 йилгача узайтиришни истаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.

Зеленский айтишича, у Трамп билан шахсан учрашувда узоқ муддатли кафолатларни, НАТО 5-моддасига ўхшаш механизм асосида ташкил этилишини сўраган.

Шунингдек, Украина тинчлик режаси референдум орқали қўллаб-қувватланиши учун камида 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлади. Донбас ва бошқа ҳудудлар бўйича Россия билан келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.

Кремль эса Зеленский позициясига жавобан, Украина Донбасни тарк этиши шартлигини такрорлаган ва Трамп билан телефон мулоқоти режалаштирилганини билдирди.

    Бошқа янгиликлар