АсосийДунё

Ёнилғи тақчиллиги сабабли Ғазодаги йирик шифохона ёпилди

Бу ҳолат минглаб беморлар, жумладан янги туғилган чақалоқлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда.

'Ёнилғи тақчиллиги сабабли Ғазодаги йирик шифохона ёпилди'ning rasmi

Ёнилғи етишмаслиги сабаб Ғазо марказида жойлашган Ал-Авда шифохонаси ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳолат минглаб беморлар, жумладан янги туғилган чақалоқлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда.

Октябрь ойида ҲАМАС ва Исроил ўртасида сулҳ эълон қилинганига қарамай, Ғазога киритилаётган ёнилғи ҳажми кескин чекланган. Ал-Авда шифохонаси директори Аҳмад Муҳаннанинг маълум қилишича, анклавга зарур ёнилғининг атиги 10 фоизи етказилмоқда. Натижада генераторлар ишламай қолиб, муассаса фаолиятини тўлиқ тўхтатган.

Нусайрат қочқинлар лагерида жойлашган шифохона асосан туғруқхона сифатида хизмат қилган.

Имкониятлар қисқаргани боис камида 30 нафар бола бошқа тиббиёт муассасаларига кўчирилмоқда. Мутасаддилар халқаро ҳамжамиятни вазиятга зудлик билан аралашишга чақирмоқда.

    Бошқа янгиликлар