АсосийЖамият

Оҳангаронда манзил колониядан қочган шахс иши судда кўрилмоқда

Судланувчи вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланиб, иш ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

'Оҳангаронда манзил колониядан қочган шахс иши судда кўрилмоқда'ning rasmi

Оҳангаронда манзил колониясидан қочиб, 3-синф ўқувчисини зўрлагани айтилаётган М.Т.га нисбатан жиноят иши судга чиқди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноят иши ЖИБ Оҳангарон шаҳар судида кўрилмоқда. 1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган судланувчи 9 ёшли жабрланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми ва 119-моддаси 4-қисми билан айбланмоқда. Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ, иш ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Тергов маълумотларига кўра, М.Т. 16 октябрь куни Оҳангарон туманидаги 50-сон манзил колониясида жазо ўтаётган вақтда фойдали меҳнатга жалб қилинган ва шу пайт “номаълум томонга кетиб қолган”. У шу куннинг ўзида ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Суд жараёни якунлари бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

    Бошқа янгиликлар