Бу ҳақида Теҳрон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига расмий мурожаат йўллаганини билдирди.
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Ираваний томонидан юборилган ҳужжатда Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания жавобгарликка тортилиши кераклиги қайд этилган.
Теҳрон ушбу давлатлар ўз ҳудудларини ҳужумлар учун тақдим этгани ва айрим ҳолларда бевосита иштирок этганини таъкидлаб, бу ҳаракатларни халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан “агрессия” деб баҳоламоқда.
Шу билан бирга, Форс кўрфази давлатлари ва Иордания бу айбловларни рад этиб, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияларида иштирок этмаганини маълум қилди.






