Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.С. ўз хонадонида ноқонуний ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани маълум бўлди.
Текширув давомида умумий қиймати 69,8 млн сўмлик 19 100 дона ёрлиқлар, 10 000 дона шиша қопқоқлари, 1 500 дона бўш идишлар, 1 570 дона қалбаки акциз марка, 1 420 литр спирт ҳамда 359 дона тайёр алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






