АсосийЖамият

Туркия парламентида бюджет муҳокамаси муштлашув билан якунланди

Туркия Бош ассамблеясида 2026 йил бюджети бўйича овоз бериш вақтида депутатлар ўртасида жанжал чиқиб, у оммавий муштлашувга айланди.

'Туркия парламентида бюджет муҳокамаси муштлашув билан якунланди'ning rasmi

21 декабрь куни Туркия Бош ассамблеясида 2026 йил Марказий ҳукумат бюджети ҳамда 2024 йил якуний ҳисобот тўғрисидаги қонунлар бўйича овоз бериш жараёнида депутатлар ўртасида муштлашув юз берди. Бу ҳақда “Ҳаберлер” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, можаро Республика Халқ партияси фракцияси раиси ўринбосари Мурат Эмирнинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати Мустафо Варанкка ташланиши билан бошланган. Қисқа вақт ичида жанжалга бошқа депутатлар ҳам қўшилиб, у оммавий муштлашувга айланган.

Ҳамкасбларнинг аралашуви билан можаро тўхтатилган. Шунга қарамай, овоз бериш якунига етказилиб, 2026 йил бюджети ва 2024 йил якуний ҳисобот тўғрисидаги қонунлар қабул қилинган. Қайд этилишича, 320 нафар депутат ҳужжатларни қўллаб-қувватлаган, 249 нафари эса қарши овоз берган.

Туркия парламентида бундай ҳолатлар аввал ҳам кузатилган. Хусусан, 2022 йилда бюджет муҳокамалари чоғида депутатлар ўртасида тахминан 10 дақиқа давом этган муштлашув содир бўлганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда давлат идораларида бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративлари тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:43

    Ўзбекистонда давлат идораларида бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративлари тақиқланди

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, эндиликда давлат идоралари бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказа олмайди.

    'Мирзиёев Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:41

    Мирзиёев Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентларига Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли халқаро мукофот топширилди.

    'Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин'ning rasmi

    Жамият 21.12.2025 13:24

    Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин

    Ўзбекистонда қурилаётган объектлар ҳақида маълумот олиш учун онлайн-харита ишга тушди.

    'Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди'ning rasmi

    Жамият 21.12.2025 11:58

    Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди

    Аёлларга қонуний чора кўриш мақсадида иш материаллари судга юборилган.