АсосийСиёсат

Ўзбекистон Япония билан турли соҳаларда 12 млрд долларлик келишувларга эришди

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Японияга расмий ташрифи чоғида ўнлаб соҳаларда келишувларга эришилди.

'Ўзбекистон Япония билан турли соҳаларда 12 млрд долларлик келишувларга эришди'ning rasmi

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Маълум қилинишича, Токиога ташриф Ўзбекистон-Япония муносабатларини кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарган. Икки томонлама муносабатлар ривожини янги босқичга олиб чиққан.

“Кўп йиллар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатлар асосан гуманитар ҳамкорлик ва техник кўмак лойиҳаларига таянган эди. Бугун эса Ўзбекистон президентининг прагматик ва изчил сиёсати натижасида икки томонлама кун тартиби қайта шакллантирилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олди. Бунга ёрқин далил сифатида қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги кооперация лойиҳалари портфелининг шакллантирилганини келтириш мумкин. Ушбу келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва сув ресурслари, транспорт ва шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, табиий офатлар хавфини бошқариш соҳаларини қамраб олади. “Яшил” энергетика, энергияни сақлаш тизимлари ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади манба хабарида.

Қайд этилишича, ташриф доирасида Ўзбекистон президентининг “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг илк саммитида иштирок этгани ҳам муҳим воқеа бўлган. Ҳудудий ўзаро боғлиқликни чуқурлаштириш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, инвестициявий ва рақамли шерикликни кенгайтириш, инсон капитали салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббуслар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда янги ҳамкорлик архитектурасини шакллантиришда фаол иштирок этишга интилаётганини акс эттиради. Саммит якунида Токио декларациясининг қабул қилиниши ушбу ёндашувни кўп томонлама даражада мустаҳкамлаган.

“Японияга расмий ташриф натижалари Ўзбекистоннинг дунёдаги етакчи технология ва инвестиция марказларидан бири билан тўлақонли стратегик шерикликка босқичма-босқич ўтаётганини кўрсатади. Бу эса мамлакатимизнинг илғор технологияларни жалб этиш, йирик инфратузилмавий ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, минтақавий ва глобал иқтисодий жараёнларда ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик сиёсатини тасдиқлайди”, дея таъкидланади манбада.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири қўшма баёнот имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2025 17:34

    Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири қўшма баёнот имзолади

    Токиода Шавкат Мирзиёев ва Япония бош вазири Санае Такаичининг музокаралари бўлиб ўтди.

    '“Кантей” қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2025 16:36

    'Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2025 14:19

    Япониядаги янги боғлардан бирига Самарқанд номи берилади

    Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида Нара шаҳри мэри Ген Накагавани қабул қилди.

    'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2025 10:36

    Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

    Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

    '"Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2025 08:49

    "Кучлар бирлаштирилса, тоғларни ҳам ўз ўрнидан силжитиш мумкин"

    Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди.

    'Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2025 12:38

    Мирзиёев Япониянинг иқтисодиёт вазири билан учрашди

    Токиода бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон–Япония стратегик шериклигини чуқурлаштириш ва йирик қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.