АсосийЖамият

Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин

Ўзбекистонда қурилаётган объектлар ҳақида маълумот олиш учун онлайн-харита ишга тушди.

'Ўзбекистонда қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн харитада текшириш мумкин'ning rasmi

Бунинг учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан яратилган DShQ.shaffofqurilish.uzplatformasiga кириш лозим. Сайтда фойдаланувчи танлаган ҳудуд, масалан, Фарғона вилояти ёки маълум бир туман, интерактив харитада алоҳида ранглар билан ажратилган зоналар кўринишида акс этади.

Унда барча қурилаётган обектлар уч тоифага ажратилган:

қизил — қурилиши тўхтатилган;

кўк — қурилиш жараёнида бўлган;

қора — музлатилган (бекор қилинган) қурилиш лойиҳалари.

Фойдаланувчилар объектларни кадастр маълумотлари орқали қидириши, шунингдек, соҳалар бўйича саралаш мумкин. Ноқонуний қурилиш объектлари алоҳида ажратилиб, аниқланган қоидабузарликлар кўрсатилган. Ҳар бир объект устига босиш орқали унинг режалаштирилган ривожланиш йўналишлари, инфратузилма ўзгаришлари ва бошқа муҳим маълумотларни кўриш мумкин. Харитани оддий ёки спутник режимида кўриш имконияти бор.

Бундан ташқари, QR паспортни кўриш тугмасини босиб ёки ҚР-кодни телефон орқали сканерлаб, обеъктга оид ҳужжатларни кўриш ва ушбу ҳужжатлар орқали бинонинг неча қаватдан иборат бўлиши, майдони, унга сарфланаётган маблағ ҳақида ҳам барча маълумотларни олиш мумкин.

Унда қурилишга рухсат олинган сана, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар, экспертиза хулосалари ва архитектура-шаҳарсозлик кенгаши қарорлари рақамлари, қурилиш ишларининг тахминий тугалланиш муддати ҳам акс эттирилган.

Ушбу платформа орқали ер, уй ёки бошқа биноларнинг қизил чизиққа, яъни бузилишга тушган-тушмаганини ҳам аниқлаш мумкин. Бунинг учун обект кадастр рақамини киритиш лозим. Харитада унинг жойлашуви ва маълумотлари кўринади. Агар бузилишга тушган бўлса, мана бу кўринишда бўлади, яъни устида қизил чизиқ акс этади (ушбу объект жойлашган ердан йўл ўтади).

Агар ҳудуд бош режаси ҳали тасдиқланмаган ёки кўрилмоқчи бўлган обекти Кадастр агентлигининг УзКад тизимига киритилмаган бўлса, ҳозирча ер, уй ёки бошқа биноларни қизил чизиққа тушган-тушмаганини кўриб бўлмайди. Жараён якунлангач, бемалол аниқлаш мумкин.

Харитада объектларнинг сейсмик даражасини ҳам кўриш мумкин бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:58

    Фарғонада икки аёл маст ҳолда жамоат тартибини бузди

    Аёлларга қонуний чора кўриш мақсадида иш материаллари судга юборилган.

    'Мирзиёев Россияга етиб борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    Мирзиёев Россияга етиб борди

    Шавкат Мирзиёевни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов кутиб олди.

    'Бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун қайси ҳудудларда қор ёғиши маълум бўлди

    21 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкентда икки автобус орасида қолиб кетган ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2025 21:52

    Тошкентда икки автобус орасида қолиб кетган ҳайдовчи вафот этди

    Автобус ҳайдовчиси тўхтаб турган автобусдан қўл тормозини тортмасдан тушиб, олд томонига ўтган.