АсосийМаданият

Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.

'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

“Залда 2000 нафар болажон бор эди — уларнинг кўзларидаги қувонч, ҳайрат ва самимий кулгини кўриб, кўнглим тўлиб кетди. Болалар мультфильмни шунчаки томоша қилишмади, гўё ичига кириб кетишди, қаҳрамонлар билан бирга яшашди, хурсанд бўлишди, хавотир олишди”, — дея ёзади Мирзиёева. 

Бундан ташқари, у мультфильм премьераси қандай ўтганига тўхталди. 

“Болани алдаб бўлмайди. Улар ёлғонни ҳам, ҳақиқатни ҳам дарров ҳис қилади. Агар бола экрандан кўз узмай ўтирган бўлса — демак, ижодкор ўз ишини чин дилдан қилган. Шу маънода, бу мультфильм болаларнинг қалбидан жой олганини ўз кўзим билан кўрдим.

Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм — бу биринчи қадам. Лекин энг муҳими — бу қадам ташланди. Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим.

Шу сабаб Жаҳонгир Аҳмедов ва бутун ижодий жамоага чин юракдан миннатдорлик билдираман. Бўшашманглар, олдинда янада катта ютуқлар, янада чиройли орзулар бор.” дея қайд этади Президент Администрацияси раҳбари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 13:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.

    'Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди'ning rasmi

    Маданият 01.12.2025 14:34

    Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига неча нафар шифокор тўғри келиши маълум бўлди

    Миллий статистика қўмитаси тегишли маълумотларни тақдим этди.