АсосийЖамият

АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлдирилган отишмада гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди

Браун университетида содир бўлган отишмада ҳалок бўлган ўзбекистонлик талаба иши бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди.

'АҚШда ўзбекистонлик талаба ўлдирилган отишмада гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

АҚШнинг Браун университетида юз берган оммавий отишмада икки киши, жумладан, ўзбекистонлик талаба МуҳаммадАзиз Умурзоқов ҳалок бўлганди. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда АҚШ прокурорининг Бостондаги вакили Кристина Стерлинг маълум қилди.

Унинг айтишича, гумонланувчининг жасади Ню-Хемпшир штатининг Салем шаҳрида, Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган омборхонада аниқланган. 18 декабрга ўтар кечаси ушбу ҳудудга Браун университетидаги ҳодиса бўйича тергов доирасида кўплаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари жалб этилган.

АҚШ Адлия вазирлиги вакилларидан бири аноним тарзда гумонланувчи ўз жонига қасд қилганини билдирган. Шу билан бирга, терговчилар унинг Браун университетидаги отишмадан икки кун ўтиб Массачусетс технология институти (МИТ) профессори ўлдирилган жиноятга ҳам алоқадор бўлиши мумкинлигини текширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Браун университетидаги отишма 13 декабрь куни Муҳандислик ва физика факультети жойлашган Барус + Ҳоллей биносида содир бўлган. Қора кийимдаги номаълум шахс имтиҳонлар вақтида университетга ҳужум қилиб, икки кишини отиб ўлдирган, саккиз кишини эса яралаган. Гумонланувчи воқеа жойидан пиёда қочиб кетган, қидирув ишлари асосан яқин ҳудудлардаги хавфсизлик камераларига таянган ҳолда олиб борилган.

Шунингдек, 47 ёшли МИТ профессори, ядро физиги Нуно Лурейру Бруклайн шаҳридаги уйида отиб ўлдирилгани маълум. Аввалроқ расмийлар ушбу икки жиноят ўртасида боғлиқлик борлигига шубҳа билдирган бўлса-да, ҳозирда бу эҳтимол яна текширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.

    'Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди

    Давлат раҳбари янги уйлар, мактаб ва ўқув марказларидаги имкониятларни кўздан кечирди.

    'Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:30

    Туркияда хорижлик келинлар рейтингида ўзбекистонлик аёллар иккинчи ўринда

    2025 йилда Туркияда 3 924 нафар ўзбекистонлик аёл турклар билан турмуш қурди.