АсосийЖамият

Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди

Ушбу ҳодиса Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан қатъий назоратга олинган.

'Тожикистон ТИВ 10 ёшли боланинг ўлдирилгани сабаб Россия элчисига норозилик нотасини юборди'ning rasmi

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Семён Григоревга Тожикистон фуқаросининг фожиали ўлими муносабати билан норозилик нотасини юборди. Бу ҳақда Zamon.uz маьлум қилди.

Тожикистон ТИВ расмий баёнотига кўра, 2025 йил 16 декабрь куни Москва вилояти Одинтсово шаҳар округига қарашли Горки-2 қишлоғида жойлашган Успенская умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси, вояга етмаган Тожикистон фуқароси Қобилжон Алиевга нисбатан этник нафрат асосида ҳужум содир этилган. Ушбу ҳужум оқибатида бола воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат Тожикистон томони томонидан кескин қораланди. Воқеадан сўнг Россия элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга расмий нота топширилди. Унда Россия Федерациясидан мазкур жиноятни зудлик билан, холис ва ҳар томонлама тергов қилиш, шунингдек, айбдорларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш талаб этилган.

Шунингдек, Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси ушбу жиноят бўйича тергов жараёнини ўз назоратига олгани ва Россия ТИВга расмий мурожаат йўллагани маълум қилинди.

Тожикистон ТИВ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, хориждаги Тожикистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи устувор эканини таъкидлади. Вазирлик Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан ушбу воқеа тўлиқ ва адолатли ўрганилишига умид билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Доллар курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'UEFA “Бавария”га йирик жарима солди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:04

    UEFA “Бавария”га йирик жарима солди

    Мюнхен клуби Чемпионлар лигасидаги навбатдаги уй ўйинини қисман бўш трибуналар қаршисида ўтказади.

    'Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:42

    Мисрдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Элчихона фуқароларни миграция ва жамоат тартиби қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

    'Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:18

    Зангиотадаги мактабда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди

    Ҳолат юзасидан мактаб маъмуриятига нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

    '2026 йилги давлат бюджети Сенат томонидан маъқулланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:46

    2026 йилги давлат бюджети Сенат томонидан маъқулланди

    Олий Мажлис Сенатининг 12-ялпи мажлисида 2026 йил учун давлат бюджетига оид қонун кўриб чиқилиб, ижтимоий соҳага аҳамият қаратилган ҳолда тасдиқланди.

    'Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:53

    Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашиши ортидан 29 ёшли фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Ушбу мудҳиш воқеага ҳайдовчининг уҳлаб қолиши сабаб бўлган.