АсосийЖамият

2024 йилда қарийб 1,9 минг киши судланди

Уларнинг катта қисмига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

'2024 йилда қарийб 1,9 минг киши судланди'ning rasmi

2024 йилда Жиноят кодексининг 270-моддасига асосан тақиқланган экинларни етиштириш билан боғлиқ жиноятлар учун 1 875 нафар шахс судланди. Уларнинг катта қисмига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Маълум қилинишича, ўтган йил давомида мазкур модда билан судланган 1 875 нафар шахсдан 258 нафари озодликдан маҳрум қилинган. Қолган 1 617 нафар шахсга нисбатан эса жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм каби озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар қўлланилган. Шунингдек, 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган.

Жорий йилнинг 11 ойи мобайнида эса Жиноят кодексининг 270-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган 1 748 нафар шахс судланган. Уларнинг 191 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 1 557 нафар шахсга эса жарима, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм каби жазолар тайинланган.

Қайд этилишича, жорий йилда ҳам 4 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жаҳон банки ўзбекистонликлар шароитини яхшилаш учун 250 млн доллар ажратди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 20:25

    Жаҳон банки ўзбекистонликлар шароитини яхшилаш учун 250 млн доллар ажратди

    Дастур жами 3,6 миллион аҳоли яшайдиган 16 та стратегик муҳим туман ва шаҳарни қамраб олади.

    'Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 17:44

    Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди

    Айрим манбаларда марҳумнинг жасадини Сирдарёга оқизиб юборилгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистонда доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 16:35

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Марказий банк 16 декабрдан амал қиладиган хорижий валюталарнинг янги расмий курсларини эълон қилди.

    'Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 16:11

    Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди

    2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 14:40

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Жидда шаҳрига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг расмий сафари доирасида қатор муҳим учрашувлар ташкил этилди.

    'Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 15.12.2025 14:38

    Қорақалпоғистонда ис газидан уч киши ҳалок бўлди

    Фожиа 13 декабрь куни Хўжайли туманининг “Саманкўл” ОФЙ Қамисшоли аҳоли пункти Фахрийлар кўчасида жойлашган ижарадаги уйда содир бўлган.