АсосийЖамият

"Формула-1" юлдузи Шарл Леклер Ислом цивилизацияси музейига ташриф буюрди

"Скудериа Феррари" жамоасининг "Формула-1" чемпиони Шарл Леклер Ислом цивилизацияси маркази музейидан ҳайратда қолди.

'"Формула-1" юлдузи Шарл Леклер Ислом цивилизацияси музейига ташриф буюрди'ning rasmi

“Скудериа Феррари” жамоасининг “Формула-1” чемпиони Шарл Леклер Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейига ташриф буюриб, бу бино, ундаги ҳар бир бўлим ва экспозициядаги майда деталларгача бўлган эътибор ўзига хос чирой ва мукаммалликни намоён этганини эътироф этди.

Шарль Леклер, “Формула-1” чемпиони:

“Бу ерда кўрганларим — ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган даражада ҳайратланарли. Мен бугун гувоҳ бўлган манзараларни бошқа ҳеч қаерда учратмаганман. Марказ ичидаги ҳар бир детал, ҳар бир бўлимга берилган эътибор — ниҳоятда нафис ва аниқ мақсадли ташкиллаштирилган.

Мен учун янги маданиятлар, янги мамлакатлар билан танишиш доимо қизиқарли. Ўзбекистон эса ўзининг бой, чуқур ва жуда жозибали тарихи билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерга таклиф этилганим, мамлакат ҳақида кўпроқ билиш имконига эга бўлганим мен учун катта шараф. Бунинг учун самимий миннатдорлик билдираман.

Бу ташаббус, менимча, жуда улкан аҳамиятга эга. Марказни кўриш менда жуда катта таассурот қолдирди. Мен Ўзбекистонда бир марта бўлганман ва ўша пайтданоқ бу юрт менга жуда ёққан эди.

Мана иккинчи бор келишим. Бу сафар маданиятни янада яқиндан англаш, халқ ва мамлакат ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун ажойиб имконият бўлди.

Кўргазмалар ҳам жуда юқори даражада ташкил этилган. Бу ерда қўлланилган технологиялар, материаллар ва ёндашув — барчаси ўзига хос, ўзгача. Марказда Ўзбекистон тарихининг йирик бир бўлаги мужассам экани яққол сезилади”

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:43

    Янгийўлда автобус ЙТҲга учраб, ағдарилиб кетди

    Вилоят ЙҲХБ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Электрон рецепт тизими бўйича call-марказ ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:56

    Электрон рецепт тизими бўйича call-марказ ишга туширилди

    Пойтахтда ва тажриба-синов ҳудудларида аҳоли мурожаатлари 1003 орқали қабул қилинмоқда.

    'Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга 30 кунгача бепул бошпана берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:06

    'Римда Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" — 2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:21

    Римда Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" — 2026 мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди

    Саида Мирзиёева ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида иштирок этганидан мамнун эканини билдирди.

    '"Электрон рецепт тизими контрафакт дори воситалари савдосининг олдини олади"'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:35

    "Электрон рецепт тизими контрафакт дори воситалари савдосининг олдини олади"

    Нега электрон рецепт тизимига ўтилиши ҳақида изоҳ берилди.

    'Ўзбекистонлик аёл Покистонда ҳибсда сақланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:53

    Ўзбекистонлик аёл Покистонда ҳибсда сақланмоқда

    Аёл гиёҳванд моддалар билан шуғулланган гуруҳга турмуш ўртоғи билан шерикликда гумонланиб, ҳибсга олинган.